




















***********************************************************************************************************************************************************************************
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ҲАҚИДА
МАЪЛУМОТ
Наманган вилояти юридик техникум Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус,касб-ҳунар Марказининг 2002 йил 11 сентябрдаги 260-сонли қарори асосида ташкил этилган ва Марказнинг 2004 йил 25 октябрдаги
222-сонли буйруғига асосан Давлатобод ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи Наманган юридик коллежига ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган вилояти юридик коллежига айлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига мувофиқ Наманган вилояти юридик техникуми сифатида фаолият юритмоқда.
Техникумда қуйидаги йўналишларда таълим берилади:
- Давлат-ҳуқуқий фаолият;
- Юридик хизмат;
- Суд-ҳуқуқий фаолият
Манзили: Наманган шаҳар, Обиҳаёт мфй, Амир Темур кўчаси, 32-уй
Веб-сайти: http://nmsl.uz
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
https://t.me/yurkl
https://www.facebook.com/namanganviloyati.yuridiktexnikumi
https://www.instagram.com/namangan.yuridik.texnikumi?r=nametag
ЎҚУВЧИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР
Наманган вилояти юридик техникуми бино қуввати 600 ўринли бўлиб, 90 ўринли ўқувчилар турар жойи ва 60 ўринли буфет мавжуд.
Ўқув биносида 24 та ўқув хоналари мавжуд. Шундан,
16 таси махсус фан хоналари, 1 та компьютер (АКТ) хонаси, 2 та инглиз тили, шунингдек, ўқув амалиёти хоналари: 1 та суд зали, 2 та инновацион хона, 1 та ҳуқуқий тарғибот хонаси, 1 та юридик клиника, 1 та конференция зали, 120 ўринли фаолллар зали, 30 ўринли ахборот ресурс маркази ва 1 та спорт зал мавжуд.
Техникум оптик толали интернет тармоғига уланган бўлиб, ўқувчилар фойдаланиши учун WiFi зона ташкил этилган.
***Ушбу наъмунадан фойдаланиб юридик техникум тўғрисида ва ўқувчиларга яратилган шароитар батафсил баён илиниши керак. Айнан наъмунадаги каби бўлиши шарт эмас. Маълумотларни баён қилиш ҳар бир юридик техникум кесимида турли бўлиши мумкин.
Қисқа маълумот киритилмасин!!!
таълим бериш тиллари ҳақида маълумот;
таълим фаолиятининг моддий-техника таъминоти ҳақида маълумот;